Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда қирол куёвига чиқарилган жазо ҳукми ўз кучида қолди
Испания олий суди Noos институти билан боғлиқ коррупцион иш бўйича судланганлар – қирол Филипп VI’нинг синглиси Кристинанинг турмуш ўртоғи Иньяки Урдангарин ва унинг собиқ бизнес-ҳамкори Диего Торрес адвокатларининг даъво аризасини қондирмади.
Суд 12 июнда Noos коррупцион иши бўйича ҳукм чиқарган. Унга кўра, бу иш бўйича айбланувчи бўлган Урдангаринга 5 йил 10 ойлик қамоқ жазоси чиқарилган. Қиролнинг куёви шахсий манфаати йўлида хизмат мавқеидан фойдаланиш, фирибгарлик, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, давлат маблағларини харжлаб юбориш бўйича айбдор деб топилган. Унга нисбатан аввал қўйилган давлат ҳужжатларини қалбакилаштириш айблови бекор қилинган.
Урдангарин 18 июндан бошлаб турмада жазони ўтай бошлаган. Айбланувчиларнинг адвокатлари Испания олий судига ишнинг тўхтатилиши ва ҳукмнинг бекор қилиниши билан мурожаат қилишган.
Бироқ олий суд ушбу иш бўйича аввалги чиқарилган қарорни ўзгартириш учун етарлича асослар топмаган.
Урдангарин ва Торрес эгалик қилган Noos институти нотижорат ташкилоти спорт тадбирларини ташкиллаштириш билан шуғулланган.
Мавзуга оид
20:55 / 25.03.2019
Испания қироли мос трап йўқлиги сабабли самолётдан туша олмади
23:52 / 12.06.2018
Испания қиролининг куёви озодликдан маҳрум этилди
21:57 / 17.05.2018
Каталониянинг янги раҳбари Испания қиролига қасамёд келтиришдан бош тортди
09:15 / 19.02.2018