Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания қироли референдумдан кейин Каталонияга илк бор ташриф буюради
Испания қироли Фелипе VI 25 февралда Каталонияга ташриф буюрмоқчи. El Espanol нашрининг маълум қилишича, қирол Барселонада бошланадиган Mobile World Congress кўргазмасида ташкил этиладиган кечки таом тановулида иштирок этади.
Таъкидланишича, қирол Каталонияда охирги марта 2017 йил августида бўлган ва вилоятга мустақиллик референдуми вақтида ҳам, ундан кейин ҳам ташриф буюрмаган.
2017 йил 1 октябрда Каталония мустақиллиги учун ўтган референдумда Испаниядан мустақил бўлиш учун 90,18 фоиз сайловчи овоз берган.
Аввалроқ Испания иқтисодиёт вазири Луис де Гиндос Каталониянинг мустақил бўлиш истаги оқибатида юзага келган инқироздан йўқотишларни бир миллиард еврога баҳолаганди.
Мавзуга оид
11:26 / 27.06.2025
Каталония сепаратистлари учун амнистия тўғрисидаги қонун ўз кучида қолди
15:10 / 10.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияни тарк этди
11:03 / 09.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияга қайтди
07:10 / 09.08.2024