Жаҳон | 16:36 / 26.09.2018
13166
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Макрон БМТ Бош ассамблеясида Трампни сезилмайдиган қилиб танқид остига олди

Фото: Le Monde

Франция президенти Эммануэль Макрон Нью-Йоркдаги БМТ Бош ассамблеяси йиғилиши вақтида АҚШ президенти Дональд Трампнинг «Эрон режимини ажратиб қўйиш» зарурлиги ҳақидаги сўзларига танқид билан жавоб қайтарди, бироқ Қўшма Штатлар ёки мамлакат етакчиси номини тилга олмади. Бу ҳақда Франциянинг Le Monde газетаси ёзмоқда.

Америка раҳбари БМТ Бош ассамблеяси йиғилиши вақтида Эронни «яккалатиб қўйиш» зарурлигини таъкидлади. Ўз навбатида, унинг франциялик ҳамкасби Эрон инқирозини ҳал қилишда «мулоқот ва кўп томонлама ёндашув»га чақирди, деб ёзади газета.

«Бу бир томонлама йўл бизни бевосита зиддият ҳамда можароларга олиб боради, бунда барча зарар кўради, ҳаттоки ўзини энг кучли деб ҳисоблайдиганлар ҳам маълум бир қийинчиликларга дуч келади», - дея айтиб ўтди Макрон. У ҳеч кимнинг номини тилга олмаган.

Шундан сўнг, Франция президентининг қўшимча қилишича, «бир томонлама босим» Эрондаги вазиятни барқарорлаштириш жараёнини бошлаш учун ёрдам бермайди, дея таъкидлайди нашр.

Шунингдек, Макрон мамлакатларни иқлим бўйича Париж келишуви шартларини бажармаётган давлатлар билан савдо битимларини имзоламасликка чақирди. Бунда ҳам у келишувни 2017 йилда тарк этган Қўшма Штатлар номини айтмаган.

Бундан ташқари, Франция президенти Америка етакчисини Эронга нефть экспортини давом эттириш имконини беришга чақириб, буни жаҳондаги нефть нархларини қўллаб-қувватлаш, деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Макрон ўртасидаги муносабатлар совуқлашгани айтилганди

Мавзуга оид