Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Андижонга янги экспресс контейнер юк поезди қатнови йўлга қўйилади
Жорий йил октябрь ойидан бошлаб "Тошкент-Поп-Марғилон-Андижон" йўналишида янги экспресс контейнер юк поезди қатнови йўлга қўйилади, деб хабар берди “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти матбуот хизмати.
Хабарда таъкидланишича, поезд қатнови кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида йўлга қўйилмоқда.
“Мазкур поезд аниқ жадвал асосида ҳафтада икки маротаба ҳаракатланиши ва унда тадбиркорларнинг турли хил ҳажмдаги юкларини 20 футлик контейнерларда 10 соат муддатда ҳамда арзон нархларда ўз манзилига етказиб бериш кўзда тутилган”, дейилади хабарда.
Бу янги темир йўл транспорти хизматидан фойдаланиш истагида бўлган фуқаролар ёки тадбиркорлар +99878 1503410 (333), +998712996254 телефон рақамлари ҳамда [email protected], [email protected] электрон почталари орқали мурожаат қилиб буюртмалар бериши ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкинлиги қўшимча қилинган.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026