Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда мудҳиш ЙТҲ: 4 киши ҳалок бўлди
2018 йил 25 сентябр куни соат 13:00ларда Тўрткўл тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау» автомобиль йўлининг 596-км/да ҳаракатланиб кетаётган «Кобальт» русумли автомобиль бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Исузу» русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.
ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, ЙТҲ натижасида, 4 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нуротадаги ЙТҲ оқибатида хорижликлар ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026