Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТАЛКО Ўзбекистонга кўмир етказиб беришни бошлади
Тожикистон алюминий компаниясининг шўъба корхонаси - «ТАЛКО Ресурс» Ўзбекистонга кўмир экспорт қилишни бошлади. 1 сентябрга қадар у тахминан 1,2 минг тонна ёқилғи етказиб беришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Азия-Плюс» Тожикистон Саноат ва янги технологиялар вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
ТАЛКО корхонаси томонидан кўмир етказиб берилиши жорий йилнинг августида Тошкентда BLUE BELL GLOBAL VENTURE МЧЖ ХК компанияси билан эришилган шартномалар доирасида амалга оширилмоқда.
Ўшанда «ТАЛКО Ресурс» МЧЖ ва BLUE BELL GLOBAL VENTURE МЧЖ Ўзбекистонга қиймати 1 млн долларлик 37,3 минг тонна кўмир етказиб бериш тўғрисида келишиб олди.
2013 йилда «ТАЛКО Ресурс» Тожикистон ҳукумати томонидан тақдим этилган «Конте» ва «Жижикруд» участкаларидаги, Айний туманида жойлашган «Фон Ягноб» конидан кўмир қазиб олишни бошлади.
Жорий йил бошидан 1 сентябрга қадар Тожикистонда кўмир қазиб олиш ҳажми 1 млн тоннадан ортиқни ташкил этди, улардан тахминан 14 фоизи «ТАЛКО Ресурс» ҳиссасига тўғри келади.
Тожикистонда «ТАЛКО Ресурс» «ТАЛКО» ДУК, «Душанбе-2» ИЭС, Яванча цемент заводи, Душанбе цемент заводи ва бошқа корхоналарни кўмир билан таъминлайди.
Мавзуга оид
20:02 / 26.05.2026
1 июндан кўмир нархини давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилинади
20:10 / 25.05.2026
Ўзбекистон Қирғизистон кўмирининг асосий харидори бўлиб қолмоқда
12:04 / 23.05.2026
Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди
08:31 / 30.03.2026