«Тошшаҳартрансхизмат»нинг бош муҳандиси ва икки нафар ходими ишдан бўшатилди
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг уч нафар катта лавозимдаги ходимлари вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда жамият Ахборот хизмати Kun.uz'га хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ишда йўл қўйилган камчиликлар учун бош муҳандис Абдужамил Азизов, диспетчерлик қисми мутасадди ходими ҳамда 5-автобус саройи директори лавозимида ишлаган Мурод Мусахўжаев ишдан бўшатилган.
Kun.uz мухбирининг аниқлашича, Мусахўжаев йўналишдаги автобусларни GPS мосламаларисиз ҳаракатланишига чора кўрмаган.
«Жамият фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Улардан бири – GPS назоратини тубдан такомиллаштириш, хусусан, тизим орқали автобусларнинг қатновлари сонини автоматик тарзда ҳисоблаб бориш белгиланган. Шунингдек, босқичма-босқич диспетчерлик хизматидан воз кечган ҳолда, автобуслар ҳаракати назоратини тўла компьютерлаштириш ҳам кўзда тутилмоқда», дейилади жамият хабарида.
Мавзуга оид
23:59 / 16.08.2024
Тошкентда автобуслар тезлиги 50 км/соатгача чекланади
07:56 / 19.07.2024
Тошкентда «Ғалабанинг 40 йиллиги» автобус бекати қулаб тушди
16:31 / 09.04.2024
Тошкентда йўловчининг қўлини қисиб қолган ҳолда ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси ишдан кетди
19:49 / 26.02.2024