Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳодир Жалолов 29 сентябрь куни профессионал рингдаги иккинчи жангини ўтказади
Жаҳон чемпионати совриндори, бугунги кунда профессионал рингда фаолиятини давом эттираётган боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 29 сентябрь (Тошкентда 30 сентябрь) куни АҚШда ўтказади.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, профессионал боксдаги иккинчи жангида Жалоловга америкалик боксчи Томас Ҳовкинс рақиблик қилади.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов май ойида профессионал рингдаги дебютини нишонлаган ва ўшанда Уго Труилиони нокаут эвазига мағлуб этганди. У июль ойида америкалик Куртс Ҳид билан жанг қилишга келишганди, аммо бу жанг кейинроқ бекор қилинди.
Томас Ҳовкинс эса фаолияти давомида 7та жанг ўтказиб, уларнинг тўрттасини ўз фойдасига ҳал қилган (1тасида нокаут эвазига ғалаба қозонган). Учта жангда эса мағлубиятга учраган (1та жангда нокаут бўлган).

Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
18:18 / 10.05.2026
Баҳодир Жалолов Англиядаги бокс оқшомида рақибини техник нокаут билан енгди
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026