15:38 / 28.09.2018
12139

Бельгия харита сабаб Google’ни судга беришга қарор қилди

Фото: Google Maps

Бельгия Мудофаа вазирлиги харитада муҳим стратегик объектларни хиралаштириб қўйишдан бош тортгани учун Google’ни судга беришга қарор қилди. Бу ҳақда De Standaard ҳукуматдаги манбага асосан ёзмоқда.

Таъкидланишича, маҳкама Google Maps хариталарида НАТОнинг Эверда жойлашган штаби ва Бельгия ҳарбий-ҳаво кучларининг Кляйн-Брогель базасини кўриш мумкинлигидан норози бўлган. Бундан ташқари, нефть объектлари ва АЭСлар жойлашган ерларни ҳам кўриш мумкин.

Аниқлик киритилишича, вазирлик Google’га хариталарда кўрсатилган объектларни нисбатан хиралаштириб қўйиш талаби билан мурожаат қилган, аммо компания буни эътиборсиз қолдирган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй Google ва Facebook’ни текширишга қарор қилганди. 

Top