Жаҳон | 18:29 / 28.09.2018
29301
1 дақиқада ўқилади

«Сабрим етмади». Эрдўған Трампга газ бўйича қандай жавоб қайтаргани маълум бўлди

Фото: A HABER

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Германия канцлери Ангела Меркель билан бирга мамлакатлар Россия газини сотиб олиш ҳуқуқига эга эканлигини ҳимоя қилган. Бу ҳақда РИА Новости A Haber телеканалига асосан хабар бермоқда.

Туркия раҳбарининг айтишича, НАТО саммитида АҚШ президенти Дональд Трамп иштирокчиларни «Россияни озиқлантиришда» айблаб чиққан.

«Лекин менинг сабрим етмади ва биз Россиядан табиий газимизнинг 50 фоизини харид қилишимиз, агар буни қилмасак, фуқароларимиз қиш ойларида музлаб қолишини айтдим», - деди Эрдўған.

Унинг таъкидлашича, Германия канцлери Ангела Меркел ҳам Россия гази етказиб берилишининг тарафдори бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия Трампнинг айбловига жавоб қайтарганди.

Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампнинг мамлакат «Шимолий оқим-2» туфайли Россияга қарам бўлиб қолиши борасидаги баёнотларига жавоб берди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид