Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабз шаҳрида Европа киноси фестивали бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 28 сентябрь кунидан 30 сентябрь кунига қадар Шаҳрисабз шаҳрида Европа киноси фестивали бўлиб ўтади. Фестивал Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи делегацияси томонидан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимияти кўмагида ташкиллаштирилди.
Фестивал доирасида дунёнинг етти мамлакати – Бельгия, Латвия, Словения, Швейцария, Финляндия, Чехия, ва Венгриянинг машҳур кинокартиналари тақдим этилади. Шу муносабат билан бугун, 28 сентябрь куни матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи элчиси Эдуардс Стипрайс ва Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги миссияси бошлиғи ўринбосари Микаэла Посписилова ҳамда бошқа меҳмонлар иштирок этишди.
“Дунё халқлари турли тилларда гаплашишсада, аммо санъат, айниқса, кино санъати уларни ягона тилда мулоқот қилишларида жуда катта роль ўйнайди. Чунки фильмлардаги персонажлар инсон ҳаёти, умр йўлидаги турли босқичларни кўрсатиб беришади ва бу ҳар бир томошабиннинг қалбига етиб боришига, ақлий тафаккурининг ошишига сабаб бўлади, - деди Эдуардс Стипрайс. – Ўзбек халқининг шонли тарихи бор. Мана шу тарихни катта саҳналарга олиб чиқишда Европа киношунослари ва ўзбек кино арбоблари ўртасида ижодий ҳамкорлик янада мустаҳкамланади деган умиддаман”.

Мазкур лойиҳа орқали ўзбекистонлик томошабинлар Европа Иттифоқи давлатларининг маданий жиҳатдан турмуши, улар ҳаётининг янги қирралари ва замонавий ҳаётдаги муаммо ва муваффақиятлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишади.
Сарвар Анвар ўғли,
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
10:15 / 14.09.2025
Қашқадарёда ўқувчи болани машина босиб кетишига сал қолди
15:09 / 23.02.2025
Қашқадарёда маъмурий жаримадан жаҳли чиққан ҳайдовчи ЙПХ машинасининг ойналарини синдирди
12:41 / 27.10.2023
Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тайинланди
19:54 / 26.10.2023