Скрипаллар иши бўйича учинчи гумонланувчи аниқланди. У ҳам ГРУ ходими
Британиялик терговчилар ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия Скрипалнинг Солсберида заҳарланишига алоқадор учинчи гумондор шахсини аниқлашди. Бу ҳақда The Telegraph газетаси ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Буюк Британия томонидан гумонланаётган учинчи шахс ҳам ГРУ ходимидир. Тахминларга кўра, у Петров ва Боширов учун маълумот тўплаш учун Солсберига борган. Хусусан, мақолада билдирилишича, учинчи гумонланувчи Сергей Скрипаль истиқомат қилган жойдаги кўча режасини тузган ҳамда собиқ полковник қайси эшикдан фойдаланаётганини аниқлаган.
Хабар қилинишича, янги гумонланувчининг шахсини британияликлар Дон Стержесс ва Чарли Роулини «Новичок» билан заҳарлаш бўйича ҳолатни тергов қилганлар аниқлашга муваффақ бўлишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Петров ва Боширов ҳақида янги маълумот пайдо бўлганди. Билдирилишича, улар муқаддам Нидерландияда ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
21:11 / 21.10.2024
«ГРУ» ва «ФСБ» ҳакерлари Грузия ҳукумати ҳамда компанияларини кузатиб келган — Bloomberg
23:14 / 14.10.2024
Британияда «Новичок» ёрдамида заҳарланиш иши бўйича суд эшитуви бўлиб ўтди
11:40 / 07.10.2024
El Mundo: «ГРУ» ходими Рубцов Навалнийни Европада кузатиб юрган
12:40 / 07.09.2024