Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг божлари сабабли Ford Motor 1 млрд доллар зарар кўради
Ford Motor Co. бош директори Жим Хэкетт Дональд Трамп томонидан алюминий ва пўлат олиб киришга бож жорий этилиши компанияга 1 млрд доллар зарар келтиришини айтганидан сўнг Ford акциялари нархи 1%га тушди.
«Ford ҳисоб-китобига кўра, металларга киритилган тарифлар бизни 1 млрд долларга яқин даромаддан маҳрум қилади. Агарда кириш божлари амал қилишда давом этса, зарар бундан-да каттароқ бўлади», дея Жим Хэкеттнинг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters.
Ford АҚШда автомобиль ишлаб чиқариш учун фойдаланадиган пўлат ва алюминий мамлакатнинг ўзида тайёрланади, аммо Хэкетт хориж маҳсулотларига бож киритилиши АҚШда хомашё нархи ошишига олиб келишини билдирди.
Трамп маъмурияти март ойида импорт пўлатга 25 ва алюминийга 10 фоизлик бож киритди. Оқ уй бу қарор АҚШ миллий хавфсизлигини таъминлаш учун қабул қилинганлигини таъкидлади.
IHS Markit компанияси мутахассисларининг тахминича, агарда Трамп маъмурияти тарифларни глобал миқёсда жорий этадиган бўлса, бу АҚШ автосаноати ва мамлакат иқтисодиёти учун салбий оқибатлар келтириб чиқаради.
Компания ҳисоб-китобига кўра, божлар бўйича тартибнинг тўлиқ амалга оширилиши янги автомобиллар нархининг 1800-5700га кўтарилишига ва 2020 йилга келиб сотувнинг тахминан 2,2 млн донага камайишига олиб келади.
Мавзуга оид
23:10 / 25.05.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 12 баробар оширилиши кутилмоқда
08:28 / 30.03.2026
Ўзбекистонда 15 турдаги маҳсулот учун хомашёга импорт божлари бекор қилинади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
01:15 / 22.02.2026