Жамият | 12:17 / 29.09.2018
16081
1 дақиқада ўқилади

“MAКRO” савдо-кўнгилочар марказида ёнғин содир бўлди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасидан олинган хабарга кўра, кеча соат 16:31да Тошкент шаҳар ИИББ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига, Миробод тумани, Нукус кўчаси 83-уйда жойлашган “MAКRO” савдо-кўнгилочар марказининг ертўласида жойлашган Боулинг клубида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар тушган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 17:20да бартараф этилган. 

Фото: ИИВ ахборот хизмати
Фото: ИИВ ахборот хизмати

Ёнғин оқибатида Боулинг клуби ускунасининг двигатели ва девор қопламаси 15 кв.м. майдонда ёнган.

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Жабрланганлар йўқ.

Мавзуга оид