Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясига янги ваколатлар берилиши мумкин
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузурида Ривожланиш жамғармаси ва ушбу соҳадаги халқаро тадқиқотлар бўйича Миллий марказни ташкил этиш таклиф қилинмоқда.
ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган Президентнинг «Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасида шу назарда тутилган, деб ёзади Norma.
Янги ваколатлар ва марказ
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясини таълим сифатини назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи ягона органга айлантириш таклиф этилмоқда.
Шу муносабат билан инспекцияга янги ваколатлар бериш таклиф этилмоқда. У рейтинг агентликлари билан ҳамкорлик учун масъул бўлади ва миллий олий таълим муассасалари дунёнинг етакчи рейтингларига кириши юзасидан услубий раҳбарлик қилади. Идора таълим муассасалари рейтингини расман эълон қилади ва хорижий тажрибани ўрганишда иштирок этади. Унинг ҳузурида Таълим сифатини баҳолаш халқаро тадқиқотлари бўйича миллий марказни ҳам ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, инспекцияга нодавлат таълим муассасалари фаолияти учун лицензияларни бериш, тўхтатиб туриш ва улардан маҳрум қилиш ваколатлари берилади. Ҳозир инспекция Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи вазифаларини бажаради.
Ривожланиш жамғармаси

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Ривожланиш жамғармасини юридик шахс мақомисиз ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.
Мавзуга оид
15:24 / 14.01.2026
Халқаро аккредитация ташкилотлари учун янги талаблар жорий этилиши мумкин
21:53 / 11.01.2026
Хорижда ўқиб муваффақиятга эришган талабаларга “Йилнинг халқаро талабаси” мукофоти топширилди
11:03 / 02.01.2026
Таълим соҳасида бозор хизматлари ўсмоқда: ҳудудлар кесимида кўрсаткичлар
20:22 / 07.08.2025