Ўзбекистон | 21:36 / 30.09.2018
8373
1 дақиқада ўқилади

Дизайнер ва саёҳатчи Артемий Лебедев Ўзбекистонга келмоқда

Фото: ТАСС

Россиялик таниқли дизайнер, саёҳатчи, ишбилармон Артемий Лебедев Ўзбекистонга келмоқда.

У ўзининг Телеграм-каналида бу ҳақида хабар ёзиб қолдирган.

«Иш юзасидан ва этнографик ташриф билан Ўзбекистонга отланмоқдаман. Саёҳат дастуримда Тошкент, Урганч ва Хива бор. Ресторанлар, кафе-барлар, меҳмонхоналар, эътиборга молик осори атиқалар ва ҳоказолар борасида таклифларни қабул қилишга тайёрман», деб ёзган у ўз каналида.

Эслатиб ўтамиз, у «Артемий Лебедев студияси» асосчиси, ҳаммуассиси ва бош директори ҳам ҳисобланади. Шунингдек, «А-квадрат», «Артографика» студиялари асосчиси ҳамдир. «Реклама.Ру» интернет реклама агентлиги асосчиси.

Артём Лебедев 2002 йилда ҳам Тошкентга келган ва бу ташрифни ўз блогида ёритган.

Шунингдек, у БМТга аъзо барча 193 давлатга бориб чиққани билан ҳам машҳур.

Мавзуга оид