Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таниқли дизайнер Артемий Лебедев сиёсий вазият туфайли Россиядан чиқиб кетганини маълум қилди
Таниқли дизайнер Артемий Лебедев Россия расмийларининг мувофиқлаштирилмаган норозилик намойишларига муносабати туфайли Россиядан Европага чиқиб кетди. Бу ҳақда у ўзининг YouTube каналида маълум қилди.
Лебедев зудлик билан кетишга мажбур бўлганини билдирди. «Бу қарор мен учун осон бўлмади», дейди у. Унинг фикрича, Россиядаги сиёсий вазият катта ташвишга сабаб бўлмоқда. Лебедев келгусида Россияга қайта олмаслигини истисно этмади. «Ҳозир содир бўлаётган воқеалар ҳеч кимни бефарқ қолдиролмайди», - дея маълум қилди дизайнер.
«Буларнинг барчасини кўриш менга жуда оғир. Мен ҳокимият бизнинг келажагимизни ўғирлаётганини яхши тушуниб турибман», деди у. Қўшимча қилинишича, «улар сайловларни ўғирлашди, овозларни ўғирлашди ва бор нарсадан маҳрум қилишмоқда».
Лебедевнинг айтишича, ёш, иқтидорли ва ақлли одамлар ҳокимият тепасига кела олмаяпти. Унинг фикрича, Россияда фуқароларнинг ҳеч нарсаси қолмади: «Бу одамлар бизнинг барча пулларимизни, барча пенсияларимизни ўғирлашди, бизга солиқлар солишди». Шу билан бирга, Лебедев қаерда эканлигига аниқлик киритмаган, унинг обуначилари эса видеони ҳазил деб қабул қилишган.
27 июль куни Москвада, мувофиқлаштирилмаган норозилик намойиши бошланишидан олдин, Артемий Лебедев Студиясининг дизайнери Константин Коновалов қўлга олинди. Аввалроқ, Twitter’да Коновалов ўзини эрталабки югуриш пайтида ушлашгани ҳақида ёзган.
Мавзуга оид
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
20:34 / 05.06.2026