13:10 / 30.09.2018
24649

Шавкат Мирзиёев Аграга етиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинднинг таклифига биноан 30 сентябрь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга борди. 

Давлат раҳбари дастлаб Агра шаҳрига ташриф буюрди. Ўзбекистон делегацияси аэропортда тантанали кутиб олинган.

Президент бу ерда жаҳонга машҳур Тож маҳал обидасини бориб кўради.

Давлат ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар 1 октябрь куни Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтади.

Top