Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомашинани олиб қочган шахс мактаб ўқувчиси экани маълум бўлди
Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида шу йил 29 сентябрь куни номаълум шахс Боғаро маҳалласи ҳудудида қаровсиз қолдирилган Р.И.га тегишли “Кобальт” автомашинасини ҳайдаб қочган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина “Халқобод” МФЙ ҳудудидан техник соз ҳолда топилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Боймоқли маҳалласида яшовчи 14-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси Ж.Г. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026