Спорт | 18:28 / 01.10.2018
6809
1 дақиқада ўқилади

Бартомеу Мессининг «Барселона»даги тақдири ҳақида гапирди

«Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу ҳужумчи Лионель Месси фаолиятининг охирига қадар жамоада қолишини айтди.

Бир йил олдин унинг «Манчестер Сити»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, якунда Лео каталонияликлар билан ҳамкорликни узайтирди.

«Месси «Барселона»дан кетишни истамаяпти. Биз унинг фаолияти бир клубда ўтиши ҳақида ҳар доим айтганмиз. Ҳозирги жамоа - нафақат клубнинг, балки Мессининг ҳам лойиҳасидир» - деб Бартомеу сўзларини келтирмоқда The Times.

Эслатиб ўтамиз, Месси 13 ёшидан бери «Барселона» тизимида ўйнаяпти.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид