21:44 / 01.10.2018
6144

ФҚБ илк бор гумондорнинг қиёфасидан фойдаланиб iPhone’ни очди

2018 йил августда ФҚБ гумондорнинг смартфонини унинг қиёфасидан фойдаланиб очди ва бу ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўз мақсадлари йўлида Face ID’дан илк бор фойдаланган ҳолатдир, деб ёзмоқда Forbes.

Август ойида ФҚБ ходимлари болалар порнографиясини сақлашда гумонланаётган Грант Мичальскининг уйида тинтув ўтказишган. Улар гумондордан смартфонини Face ID ёрдамида блокдан чиқариб беришини сўрашган. 

Мичальски Face ID орқали смартфонни очишга ўз ихтиёри билан рози бўлган, аслида ФҚБнинг уни мажбурлашга ҳам ҳаққи бўлган. 2017 йилда АҚШ судлари қурилмани Face ID ёки Touch ID ёрдамида очиш билан пароль ёрдамида очиш ўртасида фарқ борлигини маълум қилганди.

Қонунга кўра, смартфонни код орқали очишга мажбур қилиш Конституциядаги Бешинчи тузатишнинг бузилиши ҳисобланади – унда гумондор ўзига қарши гувоҳлик бермасликка ҳаққи борлиги қайд этилган. Аммо бармоқ изи ёки қиёфа паролдан фарқли ўлароқ, Конституция билан ҳимоя қилинмаган.

Top