Жамият | 15:01 / 01.10.2018
11092
2 дақиқада ўқилади

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти саратонга қарши курашган олимларга берилди

1 октябрь куни Швеция пойтахти Стокҳолмда Нобель ҳафталиги бошланди. Тантанали ҳафталикнинг биринчи кунида физиология ва тиббиёт йўналишидаги мукофот ғолибларини эълон қилинди.

© AFP 2018 / Jonathan Nackstrand

Тиббиёт ва физиология соҳасида Нобель мукофоти жорий йилда рак терапияси соҳасида тадқиқотлар олиб борган Жеймс Пи Эллисон ва Тацуку Ҳонжога берилган.

Қайд этиш керакки, 109 йил давомида одатда тиббиёт бўйича мукофотни бир неча олимлардан иборат гуруҳлар қўлга киритиб келган.

Швециялик кимёгар, ихтирочи Альфред Нобель (1833–1896) номли халқаро мукофотнинг 2018 йилги йилги совриндорларини тақдирлаш маросими анъанага кўра 10 декабрь куни Стокҳолм ва Осло шаҳарларида ўтказилади. 5та асосий мукофотдан 4таси Швеция пойтахтида, тинчлик йўналишидаги мукофот эса Норвегия пойтахтида топширилади.

2018 йилда ҳар бир совриндор учун мукофот миқдори 9 миллион швед кронасини (940 минг долларга яқин) ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йили циркад ритмларга масъул молекуляр механизмлар тадқиқотлари - 24 соатлик биологик соатлари учун Жеффри Холл, Майкл Розбаш ва Майкл Янг тиббиёт ва физиология бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлишганди.

Мавзуга оид