Ўзбекистон | 18:15 / 01.10.2018
16719
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 1 октябрдан автомобиль ювиш шохобчалари учун сув солиғи оширилди

Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 октябридан бошлаб ер усти ва ер ости сув манбаларидан фойдаланиш солиғи оширилди. Бу Ўзбекистон президентининг 2018 йил 2 июль куни имзоланган «Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

Жумладан, автомобилларни ювиш шохобчалари солиқлар йиғиш тизимидан қатъи назар (солиқ йиғишнинг умумий ёки соддалаштирилган тартиби), ҳатто ягона солиқни тўлаган бўлса ҳам, ушбу солиққа тортилади.

Юқоридаги ҳужжатга кўра, 1 октябрдан автотранспортларни ювишга ихтисослаштирилган корхоналар ерусти сув ресурслари манбалари учун 1000 сўм, ерости сув ресурслари манбалари учун 1250 сўм тўлайди. 

Мавзуга оид