Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 13:50 / 03.10.2018
8724
1 дақиқада ўқилади
Клопп Салоҳга маслаҳат берди
«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп жисмоний ҳолатини маромига етказиб олмаган ҳужумчи Муҳаммад Салоҳни қўллаб-қувватлашга қарор қилди.
«Ҳаммаси ишончга боғлик. У жуда яхши ўйнамоқда. Сўнгги ўйинни ҳам яхши ўтказди - қулай имкониятларга эга бўлди, аммо тўпни йўқотаверди. Бунақаси бўлиб туради.
У нима қилиши керак? Хотиржам бўлиши керак. Тўлиқ бўшашиб олиши лозим. Бошқа ҳеч нарса керак эмас. Унинг иқтидори ҳеч қаерга йўқолиб қолмади, ҳаммаси жойида. Баландпарвоз гаплар шарт эмас» - деган Клопп.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш