Ўзбекистон | 19:11 / 03.10.2018
3888
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Пучон ҳамкорлиги ривожланади 

Фото: UzReport

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Жанубий Кореянинг Пучон мэрияси вакилларидан иборат делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берди ҳокимлик матбуот хизмати.

Хабарга кўра, музокараларда Тошкент ва Пучон маъмуриятлари ўртасида ўзаро дўстона алоқаларни кучайтириш бўйича фикр алмашилди.

“Пучон мэрияси вакиллари Тошкентда ижтимоий соҳалар, хусусан туризм ва соғлиқни сақлаш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришдан иккала томон ҳам бирдек манфаатдор эканлигини таъкидлади. Бу борада Пучон мэрияси вакиллари тиббиёт йўналиши бўйича бепул ўқув курсларини ташкил этиш ташаббусини илгари сурмоқда”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, учрашувда бир қатор истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама этилди. 

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид