Украина Ўзбекистондан енгил автомобиллар импортига нисбатан текширув бошлади

Фото: KUN.UZ
Украинада Ўзбекистондан енгил автомобиллар импортига нисбатан антисубсидия текшируви ўтказилади. Бу ҳақда Украина Халқаро савдо бўйича идоралараро комиссияси маълум қилган.
Суриштирув «Укравтопром» Украина автомобиль ишлаб чиқарувчилар уюшмасининг шикояти асосида бошланди.
Комиссиянинг аниқлашича, шикоятда Ўзбекистон енгил автомобиль ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистон ҳукуматидан субсидиялар олган бўлиши ва бундай субсидиялардан алоҳида имтиёзлардан фойдаланган бўлиши мумкинлигини кўрсатадиган етарли маълумот келтирилган.
Шунингдек, Ўзбекистондан Украинага енгил автомобиллар импорти Украина ишлаб чиқарувчиларига сезиларли зарар етказиши мумкин бўлган ҳажмлар ва шароитларда амалга оширилаётгани ҳақидаги маълумотлар мавжудлиги ҳам айтилган.
Тадқиқот даври мобайнида (2015-2017 йиллар) Ўзбекистондан енгил автомобиллар импорти ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши қайд этилди: мутлақ кўрсаткичларда - 760,7%, Украинада истеъмол ва ишлаб чиқаришга нисбатан - мос равишда 440,7% ва 957,7%.
Шу билан бирга, енгил автомобиллар импорти нархи Украинада ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар нархига қараганда паст бўлган.
Кўрсатилган ҳолатлар ва Қонуннинг 15-моддаси ўн учинчи қисмига биноан Комиссия қарор қабул қилди, унга кўра Ўзбекистондан Украинага енгил автомобиллар импортига нисбатан субсидияларга қарши текширув бошланди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Стармер Шимолий Ирландиядаги руминларга қарши тартибсизликларни қоралади
Жаҳон | 12:41
-
Германия ташқи ишлар вазири: Лавровга қўнғироқ қилиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман
Жаҳон | 12:15
-
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилади
Ўзбекистон | 12:10
-
Франция банки Ўзбекистонга янги самолётлар ва поездлар харид қилишда ёрдам бериши мумкин
Ўзбекистон | 11:51
Мавзуга оид

11:33
Германия Украинага TAURUS ракеталарини етказиб бериш ҳақида «ўйламаяпти»

23:40 / 12.06.2025
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди

21:34 / 12.06.2025
Россия май ойида Украинада деярли рекорд даражада кўп ҳудудни эгаллади – WSJ

17:51 / 12.06.2025