Жаҳон | 17:50 / 04.10.2018
5691
2 дақиқада ўқилади

Bloomberg: Тереза Мэй сиёсати Британиянинг талабларига жавоб бермайди

Фото: Christopher Furlong/Getty Images

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Консерваторлар партиясидаги ҳар йиллик қурултойда сўзлаган нутқида фақатгина Brexit ҳақида гапиришдан кўра, кенгроқ кун тартибини белгилашга уриниб кўрди, дея таъкидлайди Bloomberg агентлиги.

Бироқ, Британия бош вазирининг курси жуда камтарин ютуқлар ва улкан хатоларнинг комбинациясига эга - Буюк Британия олдида ҳозирги пайтда турган вазифаларга анча мос келмайдиган схема, дея аниқлик киритади агентлик.

Brexit’дан (Буюк Британиянинг Европа иттифоқидан чиқиши) ташқари, мамлакатнинг муаммолари анча тушунарли, дея билдиради Bloomberg. Иш ҳақи миқдорининг заиф ўсиши ҳаёт сифатига путур етказди, кучсиз ишлаб чиқариш эса ўсишга тўсқинлик қилди, дейилади материалда. Бундан ташқари, қаттиқ иқтисод қилиш йиллари Британияда давлат хизматларининг таназзулга учрашига олиб келди. Уй-жойлар нархининг кескин ўсиши қарздорликнинг кўпайиши ва имкониятларнинг пасайишига олиб келди, дея қўшимча қилиб ўтди агентлик.

Консерваторлар Британиядаги мухолифатни ҳам қўшиш мумкин бўлган чақириқларга дуч келиб, эҳтимол, «Британия капитализми»ни яхшилаш учун жасоратли кун тартибини тақдим этишди, дея таъкидланади материалда. Бироқ, ҳаммаси бошқача бўлиши керак эди, дея ҳисоблайди Bloomberg.

Партия қурултойида таклиф этилган қарорларнинг кўпчилиги анча журъатсиз бўлди, дея қайд этади агентлик. Бироқ, жасур бўлган қарорлар - мамлакатда вазиятни яхшилаши даргумон.

Мэйнинг Brexit’нинг қатъий тарафдори экани ҳам янада ёмон таъсир кўрсатмоқда. Британия бош вазири ва унинг партияси Brexit кун тартибидан ташқарига чиқиш ҳуқуқига эга, бироқ айнан шу мавзу сайловчиларнинг Британия иқтисодиётидан норозиликларини келтириб чиқарди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мэй Британияга келадиган кишилар учун устувор жиҳатларни белгилаганди.

Мавзуга оид