Жаҳон | 14:29 / 04.10.2018
5328
1 дақиқада ўқилади

Британия ГРУни бутун дунё бўйлаб киберҳужумларда айблади

Фото: REUTERS

Буюк Британиядаги Киберхавфсизлик бўйича миллий марказ Россия ГРУсини бизнес, сиёсий институтлар, спорт ва оммавий ахборот воситаларига қарши бутун дунё бўйлаб «танловсиз ва аҳмоқона» киберҳужумларни ташкиллаштиришда айблади. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Ташкилот баёнотига кўра, «катта эҳтимол билан» Fancy Bear, Pawnstorm ва Tsar Team хакерларининг ҳаракати ортида Россия махсус хизматлари вакиллари яширинган. Улар Америка Қўшма Штатлари, Бирлашган Қироллик ва Россиянинг ўзига таъсир кўрсатган бир қатор йирик киберҳужумларга жавобгар.

Аниқлик киритилишича, гап 2016 йилда АҚШ Демократик партияси Миллий қўмитасига уюштирилган ҳужум ҳақида ҳам кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия ташқи ишлар вазири ГРУга таҳдид қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид