АҚШда Хитой Трампни ҳокимиятдан четлатмоқчилиги айтилди
АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Хитой АҚШ президенти Дональд Трампнинг сиёсатидан норозилигини ва уни АҚШдаги сайлов жараёнларига таъсир қилиб, ҳокимиятдан четлатмоқчилигини маълум қилди.
Пенс Вашингтондаги Гудзонов институтидаги нутқида Пекин Трампнинг 2020 йилда иккинчи муддатга қайта сайланишига йўл қўймоқчи эмаслигини айтган.
“Энг даҳшатлиси шундаки, Хитой АҚШ жамияти фикрига, 2018 йилги сайловларга, вазиятга – 2020 йилги президентлик сайловларига олиб келадиган жараёнларга мисли кўрилмаган таъсир кўрсатишга уринмоқда. Очиқчасига айтганда, Трампнинг етакчилиги мевасини келтирмоқда, Хитой эса бошқа президентни истамоқда”, деб айтган Пенс.
Пенснинг таъкидлашича, Хитойнинг 2018 йилдаги оралиқ сайловларга аралашуви ҳақида аввалроқ Трампнинг ўзи ҳам гапирган.
“Разведкамизнинг таъкидлашича, Хитой штатлар маъмурияти, маҳаллий ҳокимият органлари ва расмий шахслар сиёсий масалалар бўйича федерал ва маҳаллий ҳокимият ўртасидаги исталган келишмовчиликларни қўллашлари учун уларга таъсир қилишга уринмоқда”, деб айтган Пенс.
АҚШ вице-президентининг айтишича, Хитойлик юқори лавозимли расмий шахслар бизнес етакчиларига АҚШ томонидан савдо соҳасида қабул қилинаётган чораларни қоралашга ишонтириш мақсадида таъсир қилишга уринишган. Пенс АҚШнинг йирик компанияларидан бири Оқ уй сиёсатига қарши чиқишдан бош тортса, лицензиядан маҳрум қилиниши билан қўрқитилганини бунга мисол тариқасида келтирган.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024