11:28 / 05.10.2018
10520

Илон Маск ўзини 20 млн долларлик жаримага тортган идоранинг устидан кулди

Фото: Mario Tama/Getty Images

Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск твиттердаги ўз саҳифасида АҚШ қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар бўйича комиссиясининг устидан кулди.

Аввалроқ, ушбу идора ва Маск Tesla асосчисига фирибгарлик бўйича қўйилган айбловларни судга қадар тартибда ҳал қилгани хабар берилганди. Комиссия Маскдан Tesla директорлар кенгаши раиси лавозимидан кетишни ҳамда 20 миллион доллар жарима тўлашни талаб қилди.

«Шунчаки шуни айтмоқчиманки, Бойиш бўйича фирибгарлик комиссияси (Shortseller Enrichment Commission, идоранинг ҳақиқий номи - Securities and Exchange Commission. - таҳ.) ажойиб иш қилмоқда», - дея ёзади Маск.

Шунингдек, у комиссияга номни ўзи ўйлаб топганга ўзгартиришни маслаҳат берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск бир кунда 1,5 млрд доллар йўқотгани хабар қилинганди. 

Top