Жаҳон | 23:26 / 05.10.2018
16026
1 дақиқада ўқилади

Малайзияда ўсмирни қутқариш вақтида 6 ғаввос ҳалок бўлди

Малайзия қутқарув хизматининг 6 ходими дўстлари билан балиқ овлаш вақтида сув ҳавзасига тушиб кетган 17 ёшли ўсмирни қутқариш вақтида чўкиб кетди. 

Қутқарувчилар қутқарув операцияси вақтида гирдобга тушиб қолишган ва мосламаларининг катта қисмини йўқотишган. Оқибатда улар ортга сузиб чиқа олишмаган, ўсмир ҳам топилмаган.

Погибшие спасатели.

Маҳаллий полиция бошлиғининг айтишича, барча ғаввослар ўсмирни излаш вақтида хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилишган. Уларда шўнғиш учун мосламалар бор бўлган. Бундан ташқари, улар бир-бирлари билан занжир бўлиб боғланишган бўлган.

Сув ҳавзасидаги гирдоб кучли ёмғир сабабли ҳосил бўлган. Кучли оқим қутқарувчиларни гирдобга тортган. Эркаклар сувда ярим соатдан кўпроқ қолиб кетишган. Ғаввосларнинг ҳамкасблари уларни топишга муваффақ бўлган, аммо уларни жонлантиришнинг иложи бўлмаган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид