11:41 / 06.10.2018
4829

Ўзбекистонда депозитарий фаолиятини такомиллаштириш таклиф этилмоқда

Фото: Depositphotos

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида депозитарий фаолиятини такомиллаштириш ҳақида петиция жойлаштирилди.

Қайд этилишича, иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши истеъмолчилар учун кўплаб қулайликлар яратилишини тақозо этади. Қимматли қоғозлар бозорида янги мижозларга хизмат кўрсатиш мақсадида инвестиция воситачилари томонидан шартнома тузиш, анкета тўлдириш, карточка, ҳисоб рақами очиш учун ариза ҳамда акцияларнинг ҳаракати юзасидан кирим ва чиқим топшириқномалари расмийлаштирилиши талаб этилади.

Бугунги амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, мазкур соҳада расмийлаштириладиган ҳужжатларнинг кўплиги ва ортиқча оворагарчиликлар мижозларнинг қимматли қоғозлар бозорига кириши учун салбий таъсир кўрсатмоқда, деб ёзади петиция муаллифи.

“Талаб қилинадиган ҳужжатларнинг қисқартирилиши қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари сони ошишига сабаб бўлади. Шу сабабли, Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 12 декабрда рўйхатидан ўтказилган “Депозитарий ҳисоби ва ҳисобот беришнинг ягона қоидалари”нинг 31.5, 31.7, 31.10-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни қисқартиришни таклиф қиламиз”, - дейилади мурожаатда.

Top