16:43 / 08.10.2018
3747

Британиялик машҳур мусиқачилар Тереза Мэйга хат юборишди. Улар Brexit’га қарши 

Фото: James McCauley/REX/Shutterstock

Британиялик мусиқачилар мамлакат бош вазири Тереза Мэйга очиқ хат йўллашди, унда улар Brexit - Европа иттифоқи таркибидан чиқишга қарши эканликларини билдирдилар.

Бош вазир номига мактубни мусиқачи Боб Гелдоф ёзган. Матн The Guardian'да эълон қилинди, мурожаатга Эд Ширан, Рита Ора, Стинг, Деймон Албарн, Жарвис Кокер ва Брайан Ино каби таниқли ижрочилар имзо қўйишган.

Мактуб муаллифларининг фикрига кўра, Европа иттифоқидан чиқиш уларни «маданий қамоқхонага» ташлайди ва пуллардан маҳрум этади, чунки Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши бўйича референдумдан кейин гастроллар ҳамда овоз ёзишга сарфланадиган харажатлар ошди. «Клубларга бориш, мусиқа, ўзларининг севимли мусиқачилари сурати тасвирланган футболкаларни харид қилиш учун фуқароларда пул йўқ, сабаби уларнинг даромади тушиб кетди», - дея ёзади улар. Ижодкорлар ЕИдан кетмасликка чақиришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Bloomberg Тереза Мэй сиёсати Британиянинг талабларига жавоб бермаслиги ҳақида ёзганди.

Top