10:07 / 08.10.2018
28675

Душанбе аэропортида полициячи ўз ҳамкасбини ўққа тутди

Иллюстратив фото/ Sputnik

Душанбе аэропортида милиция зобити бошқа бир зобитга ўқ узиб, яралади. Ҳодиса 6 октябрь куни кечқурун содир бўлди, дея хабар қилмоқда Авеста.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Душанбе аэропорти ИИВБ жиноят қидирув бўлими ходимларидан бири ўз ҳамкасбига қарата ўқ узган. Шу билан бирга, қайд этилишича, отишма содир этган милиция ходими маст бўлган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Имомали Умаржоний шундай ҳодиса юз берганини тасдиқлаб, ўқ узган полиция ходими ушлангани ва яраланган ходим шифохонада эканини таъкидлаб ўтди.

Top