Жаҳон | 12:31 / 08.10.2018
5538
1 дақиқада ўқилади

Помпео АҚШ Хитой билан қайси соҳада ҳамкорлик қилмоқчи эканини айтди

Фото: AFP-JIJI

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, КХДР ядросизланиши муносабати билан Қўшма Штатлар билан Хитой ўртасидаги ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳақда сиёсатчи твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.

Помпеонинг сўзларига кўра, Хитойга қилган сафари чоғида у Хитой Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Ванг И, шунингдек, Хитой коммунистик партияси Марказий қўмитасининг ташқи ишлар бўйича комиссияси канцелярия раҳбари Ян Цзечи билан учрашмоқчи.

«Қўшма Штатлар ва Хитой учун КХДРнинг якуний ва тўлиқ текширилиши мумкин бўлган ядросизланиши ҳамда санкцияларга риоя этишни таъминлаш борасида биргаликда ишлаш муҳим», - деди Помпео.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Помпео ва Ким Чен Ин ўртасидаги учрашув тафсилотлари маълум бўлганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид