Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi Марсда яшаш модулини тақдим қилди
Фото: Xiaomi
Xiaomi компанияси OPEN Architecture дизайнерлик компанияси билан биргаликда Марсни забт эувчилар учун яшаш модули концептини тақдим қилди.
Турар-жой модули 2,4 метр х 2,4 метр х 2 метрлик ўлчамли мустаҳкам корпусга эга бўлиб, корпус яшаш учун мўлжалланган шарсимон бўлим билан бириккан. Уй ичида конденсат, шамол ва қуёш энергиясини йиғувчи тизим ўрнатилган. Капсула смартфон ёки компьютердан бошқарилади ва Xiaomi экотизимига уланиши мумкин.
Xiaomi’да айтилишича, модул шундай тарзда йиғилганки, уни тезда йиғиштириб, Қизил сайёра бўйлаб олиб юриш имкони мавжуд. Хитой компанияси ушбу концепт билан 4 ноябрда Пекинда очиладиган кўргазмада танишиш имконини таклиф қилган.
Мавзуга оид
10:59 / 23.01.2026
Xiaomi Ўзбекистонда REDMI Note 15 смартфонлари сериясини тақдим этди
21:42 / 18.01.2026
Xiaomi ултратовуш динамикли смарт-кўзойнак чиқарди
11:25 / 14.01.2026
2025 йилда сотилган ҳар 5 смартфоннинг биттаси iPhone бўлди
00:15 / 04.01.2026