12:54 / 09.10.2018
10140

Хивага сайёҳлар учун электромобиллар келтирилди

Фото: Автомобиль транспорт агентлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 4 майдаги «2017-2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш Дастури тўғрисида»ги ПҚ-2953 сонли қарорида «Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхонаси ва «Дишан-қалъа»да экскурсияларни ташкил қилиш учун 4 дона электромобил сотиб олиш вазифалари белгиланган.

Автомобиль транспорт агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, шу йилнинг 19 июль куни Хива шаҳридаги «Қора кўз транс» МЧЖ билан Хитой Халқ Республикасидаги «WUZHONG COMPANI LIMITED» фирмаси ўртасида 4 дона электромобиль сотиб олиш юзасидан шартнома имзоланган.

Ушбу шартномага асосан ТИФ Миллий банк томонидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобига жами қиймати 37 820 АҚШ доллари миқдорида 4 дона электромобиль 2018 йилнинг 30 сентябр куни Хива шаҳрида фаолият кўрсатаётган «Қора кўз транс» МЧЖ томонидан Хива шаҳрига олиб келинди. Электромобиллар 14 йўловчига мўлжалланган ўриндиқлар билан жиҳозланган. 

Олиб келинган электромобиллар Хива шаҳрига ташриф буюрадиган сайёҳларга хизмат кўрсатиши белгиланган.

Top