Иқтисодиёт | 09:51 / 09.10.2018
7679
2 дақиқада ўқилади

ХВЖ Ўзбекистон ЯИМнинг 2019 йилга ўсиш прогнозини ўзгартирмади

Фото: AFP 2018 / Yuri Gripas

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 2019 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиш прогнозини 5 фоизлик даражада сақлаб қолди. Бу ҳақда жаҳон иқтисодиётининг октябрь ойи таҳлилида айтилади (World Economic Outlook, WEO).

Апрель ойи прогнозида Халқаро валюта жамғармаси республика иқтисодиёти 2018 йилда 5 фоизга, 2019 йилда ҳам шунча фоизга ўсиши ҳақида ёзганди. Прогноз ўзгаргани йўқ.

МДҲ мамлакатлари иқтисодиётида 2018 йилда ХВЖ 2,3 фоиз, 2019 йилда эса 2,4 фоизлик ўсишни кутмоқда. Россияни ҳисобга олинмаганда, жорий йилда МДҲ мамлакатлари ялпи ички маҳсулоти 3,9 фоизлик даражада ўсади (аввалроқ 3,6 фоизга ўсиши кутилганди), 2019 йилда - 3,6 фоиз (0,1 фоиз пунктига пасайиш).

Жаҳон банкининг баҳолашича, 2018-2019 йилларда жаҳон иқтисодиёти ўсиши, аксинча, паст бўлади - 3,9% ўрнига йиллик 3,7%.

Прогнознинг пасайиши шаклланаётган бозорлар ва ривожланаётган мамлакатларга тегишли бўлди: 2018 йилда ЯИМ ўсиши 4,7 фоизни ташкил этади (илгари 4,9 фоизга баҳоланганди), 2019 йилда - 5,1 фоиз ўрнига 4,7 фоиз.

Ривожланган мамлакатларда ЯИМ ўсиши прогнози 2018 йилда ўзгаришсиз қолди - 2,4%, 2019 йилда прогноз 0,1%га камайди - 2,1%.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ХВЖ Ўзбекистонга алоҳида банкларни хусусийлаштиришни тавсия қилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид