ИИВ тизимида бирданига 10та янги лавозим тайинлови амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида ва ҳудудий тизимларида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинландилар:
полковник Маъруфжан Маннапович Абдуллаев - Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи лавозимига;
подполковник Миралишер Шавкатович Миркомилов - Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонининг таъминот бўйича ўринбосари лавозимига;
полковник Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаев - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – молия ва моддий техника-таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига;
подполковник Ёдгор Жалолиддинович Исабаев - Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига;
подполковник Абдувохид Мадаминович Имяминов - Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;
подполковник Исомиддин Бахриддинович Исманов - Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;
подполковник Фахриддин Умарович Раҳматов - Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;
подполковник Камолиддин Хайдарали ўғли Акбаров - Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;
подполковник Умид Саидалиевич Утаев - Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;
подполковник Фарҳод Фахритдинович Хатамов - Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ички ишлар вазирлигида янги тайинлов амалга оширилганди. Ички ишлар вазирлигининг Жиноят қидирув бош бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлимида раҳбар ўзгарди.
Мавзуга оид
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
13:30 / 20.08.2024