Жаҳон | 08:40 / 09.10.2018
35344
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Россия Ливияни «янги Сурияга» айлантирмоқчи

Фото: Mikhail Klimentyev/AP

Россия Европа иттифоқига энг катта ноқонуний муҳожирлик йўналишини «назорат остига олиш» учун Ливияга қўшин жўнатмоқчи. Бу ҳақда The Sun манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Британия разведкаси Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйни Россиянинг бундай «режалари» ҳақида огоҳлантирган.

Қайд этилишича, Россия томони Ливиядан «янги Сурия» қилишни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, нашрнинг билдиришича, Россия «Ғарбни назорат қилиш учун» Ливияга ҳарбийлар жўнатиш истагида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ УХХ Россиянинг «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчиси бўлган Ўзбекистон фуқароси исмини ошкор қилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид