08:49 / 09.10.2018
8625

Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори геноцидга қарши курашишга чақирди

Фото: AFP 2018 / Kena Betancur

2018 йилги тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Надя Мурад Вашингтондаги пресс-клубда барча давлатлар ҳукуматларини геноцид ва жинсий зўравонликка қарши курашишга чақирди.

“Мен барча ҳукуматларни геноцид ва жинсий зўравонликка қарши курашишда менга қўшилишга чақираман. Ихтилофлар ҳудудида, шаҳарларимиз ва аҳоли пунктларимизда зўравонлик тугаши учун дунё маънавий ва ҳуқуқий жавобгарликка эга бўлиши ҳамда айбланувчилар тегишли ва қатъий жазога тортилишларини таъминлаш лозим”, деб айтган Мурад.

Езид халқига мансуб аёл “езидлар ўз дини сабабли геноцидга учрашини” таъкидлаб ўтди ва бу ИШИД ҳолатида ҳамда аввалги юз йилликлар давомида юз бермоқда.

“Бир мукофот ёки бир киши бу муаммони ҳал қила олмайди, урушдан барбод бўлган ҳудудларга ҳаётни қайтариш учун халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатлари, халқаро ташкилотлар ёрдами, аёллар ва ёшлар иштироки, жабрдийдаларнинг ўзининг иштироки зарур”, деб айтган фаол.

Мурад олган пул мукофоти муҳтожларга ёрдам кўрсатишга етмаса-да, у бу маблағни ушбу ишни давом эттиришга йўналтиришини айтган. Аёл унинг ҳамюртлари ва бошқа одамларга қарши жиноятлар содир этаётган террорчиларга одил судлов ва жазони исташини айтган.

2018 йилги тинчлик учун Нобель мукофоти конголик шифокор-гинеколог Денис Муквеге ва ироқлик фаол Надя Мурадга урушлар вақтидаги жинсий зўравонликка қарши курашлари учун топширилди. Мураднинг ўзи ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан жинсий қулликни бошдан кечирган ва бугунги кунда уруш вақтида жинсий зўравонликка учраганларга эътибор қаратиш бўйича жамоат ишини олиб боради. 

Top