Жаҳон | 00:53 / 09.10.2018
7139
2 дақиқада ўқилади

Туркия Саудия Арабистони бош консуллиги биносида тинтув ўтказмоқчи

Фото: Getty Images

Туркиянинг мутасадди идоралари саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг йўқолиши билан боғлиқ ҳолда Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллиги биносида тинтув ўтказмоқчи. Анқара шу муносабат билан Саудия Арабистони элчисини чақиртириб, унга тинтув қилишга расмий талабни топширган. Бу ҳақда Daily Sabah нашри маълум қилди.

Туркия консуллик биносида журналист бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Консулликда эса бу маълумот инкор этилмоқда.

Журналистнинг йўқолгани 3 октябрда маълум бўлган. У Саудия Арабистони бош консуллигига ҳужжатларни расмийлаштиргани келганидан кейин йўқолиб қолган. Саудия Арабистони матбуот агентлиги маълумотларига кўра, журналист консуллик биносидан чиқиб кетгандан кейин йўқолган.

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Туркия мутасадди идоралари Истанбулдаги бош консуллик биносини тинтув қилишлари мумкинлигини айтган.

Журналист консулликка Туркияда яшовчи қаллиғи билан никоҳ қуриш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш учун келган.

Туркия президенти маслаҳатчиси Ясин Ақтайнинг фикрича, журналист бош консулликда ўлдирилган бўлиши мумкин. Журналист консуллик биносига киргач, у ердан дипломатик рақамларга эга 6 та машина, жумладан 2 та фургон чиқиб кетган. Туркияда бу машиналарда журналист жасади олиб чиқиб кетилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. 

Мавзуга оид