09:44 / 10.10.2018
4980

Иванка Трамп БМТдаги доимий вакил лавозимидан бош тортди

Фото: Getty Images

АҚШ президентининг қизи ва маслаҳатчиси Иванка Трампнинг твиттерда маълум қилишича, Никки Хейли кетгани туфайли Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги АҚШ доимий вакили лавозимини эгалламайди.

Унинг сўзларига кўра, Америка етакчиси Дональд Трамп Хейлининг ўрнига «ажойиб номзодни» илгари суради.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, бу лавозимни эгалламайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли ўз лавозимини тарк этгани, Дональд Трамп унинг истеъфосини қабул қилганини маълум қилгани хабар берилганди.

Top