Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қизиқчи Ереван шаҳар ҳокимига айланди
Фото:Sputnik / Aram Nersesyan
Арманистонлик актёр, қизиқчи ва шоумен Айк Марутян Ереван шаҳри ҳокими лавозимини эгаллади. Бу ҳақда «Sputnik Арманистон» хабар бермоқда.
10 октябрь куни эрталаб Арманистон пойтахтининг янги сайланган Оқсоқоллар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ўзининг биринчи иш кунида шаҳар янги ҳокими ҳам қатнашди.
«Биз барча ереванликлар орзуларини рўёбга чиқариш учун тарихий имкониятга эгамиз. Биз фуқароларимиз ҳар дақиқа, ҳар сония, ҳар куни табассум қилиши учун қўлимиздан келган барчасини қиламиз», - дея ваъда берди Марутян.
У кенгашнинг барча аъзоларини, қайси партияга алоқадор эканлигидан қатъи назар, бирга ишлашга чақирди.
Марутяннинг инаугурация маросими 13 октябрь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон депутатлари навбатдан ташқари парламент сайловларини қўллаб-қувватлашгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:05 / 06.05.2026
Ҳатто Зеленский ҳам келди: Еревандаги саммитлар нимадан дарак?
22:26 / 20.04.2026
Арманистонда 10 тоннага яқин Nestle болалар озуқаси йўқ қилинди
10:26 / 16.04.2026
Тошкент — Ереван авиарейси қайта тикланиши мумкин
12:30 / 14.03.2026