Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурмагомедовнинг отаси ўғлини жазоламасликка қарор қилди
Фото: AP Photo/Seth Wenig
Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийси Абдулманноп Нурмагомедов ўғлини Конор Макгрегор билан жангдан сўнг содир бўлган ҳодиса учун жазоламасликка қарор қилди, дея хабар беради ТАСС.
Нурмагомедов Макгрегорни бўғиш усули билан таслим этди. Жангдан сўнг, россиялик жангчи октагондан ташқарида муштлашув уюштирди. Бунга унинг отаси ўғлини UFC’дан ҳам қаттиқроқ жазолаши ҳақида маълум қилганди.
«Бизда жаҳон, олимпия чемпионлари, клуб президентлари, вице-президентларидан иборат бўлган спорт фахрийлари тўпланди. Улар ўтириб, юз берган ҳодиса устида бош қотиришди, ақлли одамлар унга юз берган воқеани эслатмаслик кераклигини айтишди. Мен кўпчилик билан рози бўлдим. Ҳабиб билан учрашганимизда, бир-биримизга қарадик, бу мавзу ҳақида гаплашмадик», - дея маълум қилди катта Нурмагомедов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов ва Макгрегор жангидан кейинги муштлашувнинг аниқ сабаби айтилганди.
Мавзуга оид
08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
00:41 / 23.11.2024
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди. У энди 250 минг евро жарима тўлайди
18:33 / 15.08.2024