Жаҳон | 01:50 / 11.10.2018
12363
1 дақиқада ўқилади

Арманистон бош вазири кейинги ҳафта бошида истеъфога кетади 

Фото : ТАСС/Михаил Метцель

Арманистон бош вазири Никол Пашинян 16 октябрда истеъфога кетишга тайёрланмоқда. 

“Навбатдан ташқари парламент сайловлари 9-10 декабрда бўлиши керак. Мен 16 октябрда истеъфога кетсам бу ҳақиқатга айланади”, деб айтган Пашинян.

Айни вақтда Пашинян навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказилиши жараёнини тезлаштириш мақсадида истеъфога кетишга тайёрлигини маълум қилган. 2018 йил 8 майида мамлакатда ҳокимият алмашгандан сўнг Пашиняннинг “Фуқаролик келишуви” партиясини мамлакат парламентида 105 депутатдан бор-йўғи 5 нафари билдиради. Пашинян сайловлардан кейин вазият ўзгаришига умид қилмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид