13:52 / 11.10.2018
9305

Божхона ходимига пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати


Жорий йилнинг 3 октябрь куни фуқаро А.Н. 6 тонна рангли металларнинг ноқонуний айланмаси билан шуғулланганлиги сабабли унинг ноқонуний ҳаракатлари божхоначилар томонидан фош этилади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитасининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бундай вазиятда А.Н.ни оғир вазиятдан қутқариб қолиш, унга нисбатан тўпланган ҳужжатларни моддий манфаат эвазига ижобий ҳал қилиб бериш мақсадида Т.И. исмли шахс божхона ходимига пора таклиф қилган.

У ўзининг қинғир режасини амалга ошириш мақсадида божхоначини  Наманган шаҳридаги “Зоҳидабону” ошхонасига таклиф этади.

Т.И. зиёфат баҳонасида божхона ходимига 500 АҚШ доллари миқдорида пора бераётган чоғда божхона органларининг масъул ходимлари ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Бош  прокуратураси хузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Top