Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда “Майкл” довули оқибатида 12 киши ҳаётдан кўз юмди
Фото: Carlo Allegri/Reuters
АҚШда “Майкл” довулидан ҳалок бўлганлар сони 12 нафарга етди. Таъкидланишича, қурбонлар Флорида, Жоржия, Шимолий Каролина ва Виржиния штатларида бўлган. АҚШ фавқулодда вазиятлар федерал агентлиги раҳбари Брок Лонг ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкинлигини айтган.
Довул АҚШ жануби-шарқий соҳилига 10 октябрда ёпирилган. Шамол тезлиги 250 км/соатгача етган. 11 октябрда довул биринчи тоифадаги довулгача кучсизлангани, бироқ унинг оқибатида ёмғирлар бошлангани маълум қилинган. Таъкидланишича, ёмғирлар одамлар ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган тошқинларга олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
10:00 / 25.12.2025
Макрон ЕИ қонуни сабаб киритилган АҚШ санкцияларини қоралади
22:54 / 24.12.2025
Россия Украина бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини рад этди
15:25 / 24.12.2025
1 январдан АҚШ фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кириши мумкин бўлади
09:40 / 24.12.2025