Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хизматдаги ЙПХ инспекторини “Дамас” уриб кетди
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида кўнгилсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, 11 октябрь куни Ангор туманида яшовчи Ф.К. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасини Р.Соатова кўчасида ҳайдаб кетаётиб, шу кўчада хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Я.М.ни уриб юборган.
Натижада йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Я.М. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Суриштирувни прокуратура олиб бормоқда.
Мавзуга оид
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
18:00 / 12.06.2026
Сурхондарёда уч йигит сувга чўкиб ўлди
14:04 / 11.06.2026