Жаҳон | 10:03 / 12.10.2018
32911
1 дақиқада ўқилади

Туркиянинг инглиз тилидаги номланиши ўзгартириладиган бўлди 

Фото: AFP

Туркияни халқаро майдонда белгилаш учун инглизча “Turkey” сўзи ўрнига “Turkish” сўзи ишлатиладиган бўлди. Бу ҳақда Туркия маданият ва туризм вазири Мехмет Эрсой маълум қилган.

Вазирнинг айтишича, бунинг учун Туркия тақдим қилинган жаҳоннинг барча тузилмаларига бу ҳақдаги мурожаат йўлланади.  

Эрсойнинг маълум қилишича, айни вақтда ушбу йўналишда иш олиб борилмоқда. 

Таъкидланишича, Туркия ҳукумати “Turkey” сўзини “Turkish”га ўзгартириш таклифини 2017 йилда билдирган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид